Ватандошлар электрон кутубхонаси


Китоб — инсон қалбни тарбиялайди, онгу шуурини чархлаб, руҳини озиқлантиради. Шу боис ҳамиша унга эҳтиёж бўлган. Гарчи инсон зоти моддий манфаатлар, замон янгиликлари измига осонгина тушиб борса-да, алал оқибат зерикади, асл ўзлигини соғинади, унга қайтишни истайди. Ана шундай пайтда китобнинг қадри билинади, унинг зарурати англанади. Зотан, яхши китоб кишининг кўнгил ойнасини поклайди, уни фикрлашга, тушунишга ундайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизда ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантиришга қаратилган алоҳида эътибори ҳам аслида шундан. Уларни китобга ошно қилиш, яхши китоблар орқали ёшларнинг маънавий оламини бойитишдир.

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббусдан келиб чиқиб, мамлакатимизда китобхонликни ривожлантиришга қаратилган алоҳида эътиборни инобатга олиб, “Эл-юрт умиди” жамғармаси янги ташаббуси билан бу борадаги эзгу саъй-ҳаракатларга ҳайрихоҳ бўлиб, нафақат республикамиз ҳудудларидаги, балки ҳозирда узоқ хориж мамлакатларида яшаётган ватандошларимиз орасида ҳам мазкур ташаббусларни жорий этиш ва ватандошларимизни китобхонликка ўргатиш ҳамда хориждаги ватандошларимиз қаерда бўлишидан қатъий назар, жумладан ўқиш таътилидами, хизмат сафари ёки дам олишдами – уларга мумтоз ўзбек адабиёти доим ҳамроҳ бўлишини таъминлаш мақсадида ушбу “Китобларда Ватан соғинчи”- ватандошлар виртуал кутубхонаси яратилди.

Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва ташаббусларга ҳамоҳанг “Эл-юрт умиди” жамғармасининг ғояси сифатида яратилган “Китобларда Ватан соғинчи” номли электрон кутубхонаси сиз азиз ватандошларга маъқул келди, деган умиддамиз.

Электрон ахборот ресурс фондидан нафақат хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар, балки юртимиздаги китоб ихлосмандлари ҳам ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти намуналари, жаҳон адабиёти бестселлерлари, шунингдек, тарихий ва илмий қўлланмаларни ўзбек тилида топишлари ва мутолаа қилишлари мумкин.

Ҳурматли ватандошлар, бўш вақтингизда, дам олиш кунларингизда, ватанни соғинганингизда қандай китоблар сизга ҳамроҳ ва ҳамдард бўлишини ҳоҳлардингиз? Сизнинг таклифларингиз асосида ушбу электрон ахборот ресурсимизни ўзбек тилидаги адабиётлар билан тўлдириб борамиз. Биз учун сизнинг бу борадаги ҳар бир таклифларингиз аҳамиятлидир.

Ҳурмат билан “Эл-юрт умиди” жамғармаси.



58

БАДИИЙ
АДАБИЁТЛАР

0

ИЛМИЁ
АДАБИЁТЛАР

0

СТАТИСТИК
НАШРЛАР